Telegram Group Search
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Ботир Зарипов “Profkomplekt Bukhara” МЧЖ лойиҳаси билан танишди.

Маълумот берилишича, мазкур сим ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 7,8 млн. АҚШ долларига тенг. Шундан, 3,0 млн доллари банк кредити, қолган қисми тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағи ҳисобланади.

Жорий йил январь-май ойларида ўзлаштирилган тўғридан -тўғри хорижий инвестиция ҳажм. 2,3 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ўн минг тонна симни қайта ишлаш қувватига тенг лойиҳа жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади ва 50 та доимий иш ўрни яратилади.

Ботир Зарипов лойиҳа амалиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган хом ашё танқислигини олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#TexVet #GIZ #Dual_talim

📢Соҳа вакиллари ва талабалар диққатига!

Сизларни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” (ТехVЕТ) лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳрида ташкил этилаётган Ижтимоий шериклик форумида иштирок этишга таклиф қиламиз!

📎Форумни дуал таълим соҳасидаги таниқли эксперт, Германия-Хитой Савдо-саноат палатаси ва Сербия Савдо-саноат палатаси дуал таълим қўмитаси аъзоси – Оливер Херрлен ўтказади.

Тадбирни ўтказиш вақти ва жойи:

🚩1-кун: 10 июль (9:30 - 16:30) - "Саҳид Зарафшон" меҳмонхонаси (Бухоро, Муҳаммад Иқбол кўчаси, 7-уй);

🚩2-кун: 11 июль (9:30 - 13:00) – “Haj Tex Group” корхонаси қошидаги Моно-марказ (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Юсуф Ҳамадоний кўчаси).

📞Қўшимча маълумот учун алоқа рақами: +998 71 202 22 44 (161, 166, 169)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2024/07/01 15:26:07
Back to Top
HTML Embed Code: